Радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилиши бошланди
Жамият
−
09 Июнь 2021
6208Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари “E-auksion” савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди. Ўзбекистоннинг Наманган ва Хоразм вилоятларида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилиши бошланди
Қайд этилишича, объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Лотнинг жой дислокацияси, ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.
Ҳозирда Хоразм вилояти Боғот туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.
Шунингдек, Хоразм вилояти Хива шаҳрида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Наманган вилояти Косонсой туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 1 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15