Навоийда “қулоқ”лик қилган йигитнинг машинаси пачоқлаб ташланди (видео)
Crime
−
30 June 2021 17442 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Хатирчи туманида одамлар қоидабузарликни тасвирга олиб ГАИга юборадиган “қулоқ”ни ушлаб олиб, автомобилини пачоқлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўлиқ маълумот берди.
Маълум қилинишича, кеча, 29 июнь куни Навоий вилояти Хатирчи тумани марказида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи бир неча шахс ушбу туманда яшовчи фуқаролар — Ш.А. ва С.О.ларни қоидабузарликни тасвирга олганликда гумонлаб, телефон аппаратларини тортиб олиб, бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситасига техник шикаст етказган.
Ушбу ҳолатдан сўнг, барча шахслар ушланиб, Хатирчи туман ИИБ биносига олиб келиниб, ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August