Хитой дронларни радардан яширадиган қоплама ишлаб чиқди

Олам

image

Хитойнинг Star-Navi компанияси дронлар учун радар сигналларини ютувчи спрей шаклидаги XRAM-C Series махсус қопламалар сериясини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Defence Blog” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу материал радиотўлқинларни қайтармайди, балки уларни ютиб, иссиқлик энергиясига айлантиради. Натижада учувчисиз учиш аппаратини радарларда аниқлаш қийинлашади. Технология ишлаб чиқарувчиси турли частота диапазонлари учун қопламанинг уч хил модификациясини таклиф қилмоқда: C105 версияси X ва Ku-диапазондаги радарлардан ҳимояни таъминлайди, C112 варианти S ва C-диапазон тизимларига қарши туриш учун мўлжалланган, универсал C113B эса ҳар иккала частота гуруҳларини қамраб олади.

Қопламани тайёрланган юзаларга суртиш усули махсус ишлаб чиқариш инфратузилмасини талаб қилмайди. Эътиборли жиҳати шундаки, Star-Navi ўз бўёғини 1 кг, 5 кг ва 10 кг вазндаги контейнерларда таклиф қилмоқда, бу эса маҳсулотнинг қулайлигини кўрсатади.

Танланган вариантга қараб, қалинлиги 0,40–0,60 мм бўлган материал қатлами қайтган сигнал даражасини 3–3,5 дБга камайтириш имконини беради, бу эса унинг қуввати тахминан икки баравар камайишига тўғри келади.

Қоплама вазни бир квадрат метрга 1,1 кг дан ошмайди. Материал 250°C гача бўлган ҳароратда 100 соат давомида ўз хусусиятларини сақлаб қолади, узоқ муддатли вибрацияларга (тебранишларга) чидамли ва тузли туман шароитида 2000 соатлик синовлардан муваффақиятли ўтган. Бу эса ундан денгиз ва соҳилбўйи объектларида фойдаланиш имкониятини тасдиқлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой радар дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг