Тошкент вилоятида каналдан эшак гўшти топилди (видео)
3-саҳифа
−
09 Январь
6395Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 13 та эшакнинг ичак-чавоқлари ва суяклари ташлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Аниқланишича, воқеа туманнинг “Қўрғонтепа” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Маҳалла аҳолиси ва масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳуқуқбузарларни аниқлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилган ва ўрганиш ишлари бошланган.
Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлагановга кўра, ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган. 3 нафар шахс шу ишга гумондор сифатида жалб қилинган ва терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.
“Ҳозирда ИИББ Карантин тадбирларини ташкил қилиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликдаги ташкилотлар билан Оққўрғон туманида аниқланиб, Оҳангаронда фош этилган мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ва ҳудудни дезинфексиялаш ишлари олиб борилмоқда”, дейди Тўлаганов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода қўшнисига тегишли эшакнинг қулоғини кесган шахс 15 суткага қамалган эди.
LiveБарчаси