Оққўрғонда фуқаролар машина юкхонасида чўмилиб, “шашлик” еди (видео)
3-саҳифа
−
12 Июль 19386 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида фуқаролар ҳаракатланиб кетаётган автоуловни юкхонасига сув тўлдириб, ичида овқатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳаракатлар Instagram тармоғида обуначиларни кўпайтириш ҳамда ўз чойхоналарини тарғиб қилиш учун амалга оширилган.
Билдирилишича, юкхонаси “бассейн”га айланган транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган, қолаверса, ушбу ҳаракатларни содир этган барча фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 12 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида кўчада кетаётиб руль устида ош еган ва кейинчалик машинасига офис кондиционерини ўрнатган ва 3 ғилдиракли автомобилни ҳайдаб, шов-шув кўтарган блогерлар жазоланганди.
Live
Барчаси