3 ғилдиракли Nexia ва кондиционерли Damas билан шов-шув кўтарган блогерлар жазоланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда кўчада кетаётиб руль устида ош еган ва кейинчалик машинасига офис кондиционерини ўрнатган ва 3 ғилдиракли автомобилни ҳайдаб, шов-шув кўтарган блогернинг видеолари тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Damas ҳайдовчиси автомобилга офис ва хонадонлар учун мўлжалланган кондиционерни ўрнатиб, шаҳарнинг гавжум кўчаларида ҳаракатланган.

Шунингдек, яна бир блогер томонидан содир этилган қоидабузарликлар жамоатчилик эътиборига тушган. У автомобиль бошқарув вақтида рулга лагандаги ошни қўйган ва уни еган ҳолда ҳаракатланган.

Яна бир ҳолатда эса ҳайдовчи Nexia русумли автомобилнинг бир ғилдирагини атайлаб ечиб олиб, машинани уч ғилдирак билан бошқарди.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Автомашиналар эса жарима майдонига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Damas Nexia

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг