Тошкент вилоятида ичимлик суви ўрнига қон оқаётгани айтилмоқда (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги хонадонларга қонли сув келаётгани тасвирланган видео тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, кеча, 9 октябрь куни Олмалиқ шаҳрининг “Рамазон” маҳалласидаги бир неча хонадондаги ичимлик суви жўмракларидан қон аралаш ичимлик суви оқиши кузатилган.

Шаҳар “Сув таъминоти” корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан берган дастлабки маълумотларига кўра, бу кушхонадаги оқова сув ва қувур тешилиши оқибатида ичимлик сувининг ўзаро қўшилиб кетиши сабабли келиб чиққан.

“Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Қибрай туманининг “Ўнгқўрғон” маҳалласидаги фермер хўжаликларининг ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни икки маҳал қонли сув оқиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам “Обод Савдо Бизнес” МЧЖ га қарашли қушхона фаолиятидан ҳосил бўлган оқова сувларни ариққа оқизилгани маълум бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 26 февраль куни Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси тамонидан огоҳлантириш хати берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ичимлик суви Тошкент вилояти Олмалиқ қонли сув кушхона оқова сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг