Тошкент вилоятида 16 гектар ерни $1,4 млнга пуллаётган шахслар ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятида 1,4 млн АҚШ доллари эвазига 16 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорликда Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1955, 1976 ва 1979 йилларда туғилган 3 нафар шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркорнинг 300 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Оҳангарон туманида жойлашган “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 16 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали, у раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 миллион 400 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва 300 минг долларни олдиндан бериши кераклигини айтишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28-, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ер

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг