Тошкент вилоятида 10 ёшли болани поезд уриб кетди
3-саҳифа
−
22 Июнь
5687Тошкент вилояти Зангиота туманидаги темирйўл ҳудудида 10 ёшли болани поезд уриб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 20 июнь куни соат 09:30 ларда содир бўлган. Унга кўра, 2014 йилда туғилган С.А. темирйўлни белгиланмаган жойидан велосипедда кесиб ўтаётган вақтида Бекобод-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган электропоезд уриб юборган. Оқибатда С.А. тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
“Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 8 ёшли қизалоқни поезд уриб юборганди.