Тошкент вилояти “қизил” ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари маълум муддат тўхтатилди

Жамият 10031
image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг ҳудудлари эпидемиологик ҳолатига кўра қайта тоифалангани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу тоифаланишга кўра “қизил“ этиб белгиланган ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари маълум муддат тўхтатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ нашрига Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакили Рустам Асқаров маълум қилди.

“Вилоят “қизил” ҳудудларидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари карантин сабабли фуқароларни қабул қилиш ишларини вақтинчалик тўхтатганини маълум қиламиз“ дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ва алмаштириш, жарима тўлаш, техник кўрикдан ўтказиш ишлари карантин талаблари бекор қилингунига қадар амалга оширилмайди.

“Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйиб “қизил” ҳудудларга кирманг, уйда қолинг“, дейилади хабар сўнгида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги эпидемиологик шароитни қайта таҳлил қилиш кўрсатмасини берган эди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 361
Рейтинг: 3
t
×