Тошкент туманида ноқонуний қурилган бинолар бузиляпти

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (Дендропарк)да ноқонуний тарзда эгаллаб олинган бинолар тегишли суд қарори асосида бузилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди. 

Гап шундаки, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда "Дендропарк"да дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган. Жумладан, идоралар, тураржой бинолари ва мебель цехлари (2017 йилдан буён) ноқонуний қурилгани, 85 туп қимматбаҳо навли ноёб ёнғоқ дарахтлари кесиб ташлангани, дарахтларнинг 103 тупи эса масъулиятсизлик сабаб қуриб қолгани қайд этилган. 

Ушбу ўрганишлар ва терговдан сўнг суд қарори билан ноқонуний эгаллаб олинган, деб топилган уйлар бузилишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура томонидан Жиноят Кодексининг 198- ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ноқонуний бинолар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг