“Дархон”да дарахткушлик аниқланди
3-саҳифа
−
23 Октябрь 2023
9387Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (Дендропарк) ҳудудида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилган.
Ўрганиш давомида Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (Дендропарк) ер майдонлари мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган.
Прокуратурага кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 198-(Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205-(Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси