Ортиқхўжаев яна бир лойиҳани амалга оширади
Жамият
−
12 Декабрь 2019
23071Тошкент шаҳрида бутунжаҳонга машҳур бўлган Франциянинг “Intervilles” каби экстремал шоунинг аналоги ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатнинг ташкилий чоралар қисмига кўра, ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусиқа ва рақс фестиваллари режа-жадвали ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида Марказий Осиёнинг энг баланд “Банджи-джампинг” (арқонда сакраш) аттракциони барпо этилади. Бу вазифани амалга ошириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Жаҳонгир Ортиқхўжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдулазиз Аққулов) зимммасига юклатилади.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси