Тошкент-Самарқанд ўртасидаги янги магистралда 91 та кўприк қурилади

Жамият

image

Тошкент-Самарқанд ўртасидаги янги магистралда 60 та туннелли ўтиш жойи ва 91 та кўприк қурилади. Бу ҳақда бугун, 26 май куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тақдимотда сўз боради.

Қайд этилишича, транспорт инфратузилмаси иқтисодиёт тармоқларини ўзаро боғлаш, ҳудудлар салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, аҳоли ва бизнес учун қулайлик яратишда муҳим ўрин тутади. Шу боис, мамлакатда автомобиль йўллари, авиация, логистика ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тақдимотда, аввало, “Тошкент – Самарқанд” муқобил автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси кўриб чиқилган. Ушбу йўлнинг узунлиги 282 километр бўлиб, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларини боғлайди. Йўл I-а тоифада, цемент-бетон қопламали, ҳар икки йўналишда учтадан ҳаракат тасмаси билан қурилади. Лойиҳавий тезлик соатига 150 километрни ташкил этади.

Лойиҳа доирасида 12 та транспорт ечими, 60 та туннелли ўтиш жойи, 91 та кўприк, 16 та йўл ўтказгич, 258 та дренаж иншооти ва интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, 12 та терминал, йўл бўйи инфратузилмаси ва вазн ўлчаш тизими ташкил қилинади.

Салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар жараёнини жадаллаштириш ва қурилиш ишларини қисқа муддатларда бошлаш топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тошкент-Самарқанд магистрал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг