Тошкент Москвага россиялик генерални ўлдиришда гумонланаётган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди
Жамият
−
17:02
20385Россия хавфсизлик кучлари ўзбекистонлик ҳамкасбларига Россия Қуролли кучларининг Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кирилловнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган шахс ҳақида маълумот олиш учун мурожаат қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони тегишли сўровни олгач, Игорь Кирилловни ўлдиришда гумон қилиниб, Россияда қўлга олинган фуқаро ҳақидаги маълумотларни дарҳол Москвага юборган.
Билдирилишича, бу шахс Ўзбекистондаги террорчилик ташкилотлари билан алоқада бўлмаган ва жавобгарликка тортилмаган.
Манбага кўра, Кирилловни ўлдирганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси Аҳмад Қурбонов исмли шахс бўлиб, ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизматининг жамоатчилик билан алоқалар маркази томонидан тарқатилган сўроқ видеосида Қурбонов Украина махсус хизматлари томонидан ёлланганини айтган. Унинг сўзларига кўра, қотилликни содир этгани учун унга 100 минг доллар мукофот ва Европа Иттифоқи давлатларидан бирига кўчиб ўтишда ёрдам ваъда қилинган.
Қўлга олинган шахснинг сўзларига кўра, у Украина махсус хизматлари томонидан ёлланган. Уларнинг кўрсатмаси билан у Москвага келиб, самокат сотиб олган ва унга бомба учун компонентлар узоқ вақтдан кейин берилган. У портловчи мосламани самокатга ўрнатганини ва уни "генерал яшаган" уйнинг ёнига қўйганини тан олган.
Воқеа жойини кузатиш мақсадида у автомашинани ижарага олиб, унга видеокамера ўрнатган. Қурилма Wi-Fi орқали видео сигнални Днепрга узатган.
"У уйдан чиққанида мен тугмани босдим", деб тан 0лган ўзбекистонлик гумонланувчи.
LiveБарчаси