Тошкент метроси тоннелларида қолиб кетган юзлаб одамлар олиб чиқилди
Жамият
−
25 Январь 2022
5586Тошкент электр таъминотида кенг кўламли узилиш юз берганида метрополитен бекатлари орасида қолиб кетган фуқаролар чиқариб олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Электр энергияси тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли ҳамкорликда тегишли хизматлар билан қуйидаги тадбирлар амалга оширилган.
“Тошкент метрополитени”нинг “Машинасозлар” (135 нафар), “Бодомзор-Минор” (70 нафар) ва “Амир Темур” (210 нафар) бекатлари оралиғида (вагонлар ичида) қолиб кетган (жами 415 нафар) йўловчилар олиб чиқилган.
Шунингдек, соат 12:10 да Наманган вилояти Поп тумани 114-116 км. ларда юк поезди тўхтаб қолганлиги учун 83 км.да йўловчи поезд вақтинчалик тўхтатилган. Юк поездини заҳира йўлга олиб қўйиш учун теплавоз ва “Қамчиқ” МҚЁҚБдан махсус техникаларда қутқарувчилар жалб этилган.
“Конец света”
Бугун, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан дастлаб, Тошкент метрополитени фаолияти тўхтатилди, поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.
Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Хожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида електр таъминиоти тикланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15