Тошкент метрополитенига Россиядан вагонлар олиб келинади

Жамият

image

Келгуси 2025 йилнинг охиригача Москва яқинидаги Митиши шаҳридаги “Метровагонмаш” заводи Ўзбекистон пойтахтига яна 60 та метро вагонларини етказиб беради. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробев ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

“Ўтган йили Тошкент метрополитени учун 44 та вагон жўнатдик, июнь ойи охиригача яна 12 та вагон жўнатамиз. 2024-2025 йилларда яна 60 та вагон етказиб бериш бўйича шартнома тайёрлаяпмиз”, дейди губернатор.

Маълумот учун, Тошкент метрополитени март ойининг бошида 36 та янги рус вагонларини қабул қилган. 2019 йилдан 2021 йилгача Тошкент Митиши” заводидан ўн бешта янги поезд сотиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Тошкент кўчаларидан бирига “Санкт-Петербург” номи берилиши ҳақида маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

метрополитен вагон Метровагонмаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made