Пойтахт ҳокими 2 та туманнинг “яма”ларини ямашга 8 млрд ажратди

Жамият

image

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида йўлларни таъмирлаш учун 8 миллиарддан ортиқ пул ажратди. Ҳокимнинг шу ҳақдаги қарори 7 апрель куни қабул қилинди.

Қарор билан, Мирзо Улуғбек тумани Ободонлаштириш бошқармасига 4 млрд 233 млн 700 минг сўм ҳамда Бектемир тумани Ободонлаштириш бошқармасига 3 млрд 800 млн сўм маблағ ажратилган. Пуллар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун ажратилган.

“Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров, Бектемир тумани ҳокими Нурилла Абдураҳмонов ва туман Ободонлаштириш бошқармалари билан биргаликда: ажратилган маблағларни ўрнатилган тартибда мақсадли сарфланишини таъминласин, ажратилган маблағларнинг сарфланиши ва бажарилган иш ҳажми бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига ҳисобот бериб борсин. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров зиммасига юклансин”, дейилади шаҳар ҳокими қарорида.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил сентябрь ойида ўтказган йиғилишида Ўзбекистонда бундан буён ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилишини айтган эди.

Тошкентда ҳокимлик таъмирламаган йўлларни боғча опалар ямади (видео) north_east

Тошкентда ҳокимлик таъмирламаган йўлларни боғча опалар ямади (видео)

 

“Энди қаерда ички йўл қуриш, қаердаги йўлларни таъмирлашни одамларимизнинг ўзи ҳал қилади. Шундай қилсак, лойиҳани танлаб олишда ва сифатни таъминлашда очиқлик бўлади, тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилади”, деган эди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар Шавкат Умурзоқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг