Тошкентда ҳокимлик таъмирламаган йўлларни боғча опалар ямади (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 17 март куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Қамбарнисо кўчасида жойлашган “Lollipop” мактабгача таълим муассасасида ишлайдиган тарбиячилар йўлдаги чуқурларни ямаётгани акс этган видео тарқалди. 

QALAMPIR.UZ мухбири ҳолатни ўрганиш учун воқеа жойига борди. Боғча ходимасининг таҳририят журналистига маълум қилишича, аёлларнинг ҳеч бири мажбурий меҳнатга жалб қилинмаган.

Боғча ходимаси бизга анча вақтдан бери мутасаддилар тарафидан йўл таъмирланмагани сабали атрофдаги ўйдим-чуқурларни ямашга ўз хоҳишлари билан енг шимарганини айтди. 

“Ҳар куни ўзимиз шу йўлдан юрамиз. Ҳаммаёқ ўнқир-чўнқир. Ямага тушган машина сакраб кетади. Шунга ғашимиз келиб, ўзимиз ямашга қарор қилдик. Шу кўчадан ўтадиганлар бу йўлларнинг қанчалик ўнқир-чўнқирлигини яхши билишади. Бу ишга ҳеч ким мажбур қилгани йўқ, аксинча ўз хоҳишимиз билан енг шимардик”, дейди боғча опа. 

Ҳолатни ўрганиш давомида йўлдан ўткан бир нечта хайдовчилар тўхтаб, боғча опаларга ёрдам берганини кўрдик. 

Видеолар ижтимоий тармоқда тарқалганидан қарийб икки соат ўтиб эса, Олмазор туманидан мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари келиб, муассаса директоридан ишчиларни олиб кириб кетишини, уларга юқоридан гап текканини айтган. Дастлаб ҳолат юзасидан муносабат беришга рози бўлган манбагача ва мактаб таълими бўлими мулозими бир қанча одамлар билан телефон орқали суҳбатдан сўнг, негадир фикридан қайтиб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент боғча опалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг