Торопецда дрон ҳужуми ортидан ёнғин содир бўлди (видео)
Олам
−
18 Сентябрь
6682Россиянинг Тверь вилояти Торопец шаҳрига дрон ҳужуми уюштирилди ва ҳужумни қайтариш чоғида учувчисиз самолёт қолдиқларининг қулаши ёнғинга олиб келди. Бу ҳақда вилоят губернатори Игорь Руденя маълум қилди.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳужумни қайтариш чоғида учувчисиз учиш аппаратлари қолдиқларининг қулаши оқибатида ёнғин бошланди. Барча фавқулодда хизматлар ва Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тверь вилояти бўйича Бош бошқармаси раҳбарияти шошилинч равишда ҳудудга етиб келди”, дейди губернатор.
Қайд этилишича, воқеа жойида ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Торопецдаги йирик дрон ҳужумини қайтаришда давом этмоқда. Губернатор қарорига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишлаётган ва ёнғин ўчирилаётган ҳудуддан аҳоли қисман эвакуация қилинади.
Торопец муниципаль округи маъмурияти маълумотларига кўра, эвакуация Ғарбий Двина шаҳрига амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг тўққизта вилояти, шунингдек, аннексия қилинган Қримга учувчисиз самолётлар томонидан катта ҳужум уюштирилган эди.
LiveБарчаси