Томирларимда спарталик жангчилар қони бор – Камбосос

Спорт 1247
image

Енгил вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони Жорж Камбосос (20-0-0) америкалик собиқ чемпион Теофимо Лопес (16-1) устидан қозонилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

“Мен бунинг учун жуда кўп меҳнат қилдим. Агар Теофимо билан рингга чиқсам ва бу менга қийин бўлса, уйимдан чиқмай ўтирганим маъқул эканини билардим. Мен бунга тўлиқ тайёр эдим. Ўзимга ишондим. Мен уни йўлдан олиб ташладим. Чидамлилик бувим, бобом, аждодларимдан мерос қолган бўлса керак. Менинг томирларимда спарталик жангчилар қони бор”, дейди Камбосос.

Шунингдек, Жорж “ёввойи” шахсий ҳаёти ва қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтди:

“Мен бобомни йўқотдим, лекин учинчи ўғлим туғилди. Жангда мен синмадим. Нима бўлганда ҳам ўрнимдан туришга тайёр эдим. Жамоамиз билан Лопес дарҳол ҳужумга ўтишини таҳмин қилган эдик. Унинг жаҳлини чиқариш учун кўплаб психологик ҳийлалар бор эди. Теофимо шошиб қолишини билардим. У нокаутга интилиб, зарбаларини куч билан йўллаши хато қарор эди”.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Хулу” театрида профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBC, WBА Super, WBО, IBF ва The Ring йўналишлари бўйича мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун ўтказилган жангда австралиялик Жорж Камбосос америкалик Теофимо Лопес устидан 115-111, 113-114, 115-112 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
t
×