Томас Тухель “Бавария”ни бошқариши мумкин

Спорт

image

“Челси”нинг собиқ бош мураббийи германиялик Томас Тухель “Ювентус” билан музокаралар олиб бормаяпти. Бу ҳақда журналист, инсайдер Николо Скира хабар берди.

Қайд этиш керакки, сўнги пайтлардаги омадсиз натижалар туфайли “Ювентус” раҳбарияти Массимилиано Аллегрини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Тухелни олиб келиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар кўпайган. Бироқ Томас “зебралар” билан мулоқотга киришмаган. 

Инсайдернинг аниқлик киритишича, “Бавария” Юлиан Нагльесманни ишдан бўшатадиган бўлса, Томас Тухелни мураббийлик постига олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, Тухельт шу йилнинг 7 сентябрь куни “Челси”дан истеъфога чиқарилган. Унинг қўл остида Лондон клуби Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ювентус” Томас Тухель “Бавария”

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг