Том Холланд яна “ўргимчак одам” бўлмоқчи

Маданият-санъат

image

Питер Паркер роли билан танилган актёр Том Холланд “Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” фильмидан бери кино оламида кўриниш бермаётганди. Ниҳоят 2 йиллик танаффусдан сўнг “ўргимчак одам” навбатдаги кинокартинада суратга тушиш шартларини маълум қилди. Бу ҳақда “Collider” нашри маълум қилди.

Актёрнинг сўзларига кўра, агар унинг роли бунга арзиса, у фильмнинг навбатдаги қисмида ҳам суратга тушади.

“Айтишим мумкинки, биз қаҳрамонимнинг тўртинчи ижроси қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида кўп суҳбатлашдик. Мен “Ўргимчак одам” давомида ўзимни ҳимояланган ҳис қиламан. Мен ҳар сафар янада омадлироқ, янада яхшироқ франчайзинг устида бирга ишлай олганимиздан мамнунман", дейди у.

“Ўргимчак одам” франшизасининг тўртинчи қисмини суратга олиш ишлари ҳали бери бошланмайди. Шунга қарамай, Холланд ролга алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Агар биз буни ҳал қила олсак, мен бу костюмни яна киймаслик учун аҳмоқ бўлишим керак. Мен барча эришганларим учун “Ўргимчак одам”дан қарздорман”, дейди актёр қаҳрамонини қанчалик яхши кўришини билдириб.

Маълумот учун, фильмнинг илк қисми “Ажойиб ўргимчак одам” номи билан 2012 йилда экран юзини кўрган. Шундан сўнг 2017 йилда унинг иккинчи қисми – “Ўргимчак одам: Уйга қайтиш” тақдим этилди. Учинчи машҳур “Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” фильмининг премьераси эса 2021 йилда бўлиб ўтган. Мана орадан икки йил ўтди ҳамки, навбатдаги қисми суратга олингани йўқ.

Актёр ушбу фильмларнинг иккитасида севимли қаҳрамони “ўргимчак одам”ни ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг муаллифи Крейг Мазин ўзининг бутун дунёга машҳур бўлган ушбу Disney франшизасининг навбатдаги қисмини суратга олаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фильм актёр Том Холланд ўргимчак одам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг