“Кариб денгизи қароқчилари” 6 йилдан сўнг қайтмоқда
Маданият-санъат
−
08 Сентябрь 2023
10137“Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг муаллифи Крейг Мазин ўзининг бутун дунёга машҳур бўлган ушбу Disney франшизасининг навбатдаги қисмини суратга олмоқда. Бу ҳақда “Screen Rant” нашри хабар берди.
Фильм биринчи марта 2003 йилда дунё киноэкранларига чиққан. Унинг навбатдаги қисми эса сўнги “Кариб денгизи қароқчилари: Ўликлар эртак айтмайди” қисмининг намойишидан олти йил ўтиб суратга олинмоқда. Шу кунга қадар франчайзинг қандай давом этиши номаълум бўлиб келаётганди.
Яқинда фильм режиссёри Мазин интервьюларидан бирида "Кариб денгизи қароқчилари 6" фильмининг сценарийсини ёзган муаллиф Тед Эллиот билан ҳамкорликда навбатдаги қисм суратга олинаётганини маълум қилган. Америка ёзувчилар ва актёрлар уюшмалари билан бўлган келишмовчиликлар ҳамда иш ташлашлар туфайли лойиҳа бироз муддат тўхтатилган бўлса-да, ҳозирда ишлар қайта бошланган. Мазиннинг сўзларига кўра, ушбу фильм аввалгисидан анча фарқ қилади.
“Кариб денгизи қароқчилари: “Ўлик одамлар эртак айтмайди” фильми танқидий ва тижорат нуқтаи назаридан муваффақиятсиз бўлди. Ҳозирда у мамлакат ичида энг паст даромад келтирган, дунёда эса иккинчи энг паст даромадли фильм бўлиб турибди. Йўқотишлар янги қисмнинг суратга олинмаслигига ҳам сабаб бўлди. Шунингдек, Депп ва унинг собиқ рафиқаси Эмбер Хёрд атрофидаги ҳуқуқий тортишувлар янги фильмни суратга олиш учун яна бир тўсиқ бўлди”, деган режиссёр.
Мазиннинг сўнгги шарҳлари томошабинларни ҳаяжонли янги қисмга тайёр туришга чақирмоқда. Аммо “Жек Читтак” ролини ким ижро этиши ҳақида маълумотлар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Кариб денгизи қароқчилари” фильмида “Жек Читтак” роли билан бутун дунёга танилган Голливуд актёри Жонни Депп фильмнинг навбатдаги қисмида суратга тушмаслигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь