“Толибон” Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашишда айблади 

Олам

image

Афғонистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Абдул Ғани Бародар Тожикистон мамлакат ички ишларига аралашаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” нашри ёзмоқда. 

“Тожикистон бизнинг ишларга аралашмоқда. Ҳар бир ҳаракатга қарши ҳаракат мавжуд”, дейди Бародар.

Қайд этиш керакки, Тожикистон Президенти Афғонистон ҳақида гап  кетганда анча фаоллашиб қолган. Хусусан, Имомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мамлакат пойтахти Душанбеда бўлиб ўтган саммитида жаҳон ҳамжамиятини Панжшерни қўллаб-қувватлашга чақирган. Панжшер толибларга энг кўп қаршилик кўрсатган Афғонистоннинг шимолий вилояти ҳисобланади. 

Бундан ташқари, Тожикистон Президенти “Толибон” тузадиган ҳукуматни тан олиш учун 3 та шарт ҳам қўйганди. Улардан бири – янги ҳукумат таркибида тожиклар ҳам бўлиши керак.  

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

615

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг