Имомали Раҳмон Душанбеда йиғилган Президентларни Панжшерни қўллаб-қувватлашга чақирди
Олам
−
17 Сентябрь 2021
10362Тожикистон ўз позициясида собит қолган ҳолда Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилишини талаб қилмоқда. Одамларнинг фикрини инобатга олмасдан, Қобулга ҳар қандай сиёсий тизимни мажбуран ўрнатиш олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида айтиб ўтди.
Тожикистон Республикаси Президенти яна бир бор халқаро ҳамжамиятни, хусусан, БМТ, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасини Афғонистонга ва Панжшер вилояти аҳолисига фавқулодда ёрдам кўрсатишга чақирган.
Имомали Раҳмоннинг таъкидлашича, халқаро терроризм, экстремизм, сепаратизм, трансчегаравий уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва кибер жиноятчилик ШҲТ ҳудудидаги хавфсизликка асосий таҳдид солувчи омил бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Душанбеда бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида қуйидаги сиёсатчилар иштирок этди:
• Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин (онлайн), Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин (онлайн), Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди (онлайн), Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев;
• ШҲТ кузатувчи давлатлари раҳбарлари: Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух (онлайн);
• учрашувда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов фахрий меҳмон сифатида ҳамда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов ҳам иштирок этди.
LiveБарчаси