“Толибон” наркотик етиштириш масаласини ҳал қилишга ваъда берди

Олам

image
Маршал Дўстум Афғонистонда! “Толибон”га қарши ҳужум бошланди north_east

Маршал Дўстум Афғонистонда! “Толибон”га қарши ҳужум бошланди

“Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистон гиёҳванд модда етиштиришни тўхтатишини эълон қилди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” телеканали хабар қилди.

“Афғонистон гиёҳванд моддаларнинг ҳеч қандай турини етиштирмайди... Энди ҳеч ким наркотик контрабандасида иштирок эта олмайди... бундан бён Афғонистон гиёҳванд моддалардан ҳоли давлат бўлади”, деган Мужоҳид матбуот анжуманида.

“Толибон” вакили бу мақсадга эришиш учун халқаро ёрдам керак бўлади. Негаки аҳолини бошқа экинларни етиштириши учун имконият керак.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши ортидан “Толибон” ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлаганди. Жорий йилнинг 15 август куни эса Қобул шаҳри жангсиз эгалланиши билан мамлакатда ҳокимият “Толибон” қўлига ўтди. Ҳаракат Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тиклаш ниятида.

Афғонистонда ҳокимият толиблар қўлига ўтиши билан Президент Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Бироқ, у қаерга кетгани ҳозирча номаълум. Бу орада Ғани Тожикистон, Ўзбекистон ва Омон султонлиги каби давлатларга боргани ҳақида хабарлар тарқалди. Якунда бу маълумотлар ўз тасдиғини топмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

613

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг