Ашраф Ғани рафиқаси билан Тошкентга келди — ОАВ

Олам

image

Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этиб, рафиқаси билан Ўзбекистон пойтахта Тошкентга келди, деб хабар бермоқда ТАСС “Al Jazeera” телеканалига таяниб.

“Ғани, унинг турмуш ўртоғи ҳамда девонининг миллий хавфсизлик бўйича раҳбари мамлакатни тарк этдилар ва Тошкентга етиб бордилар”, дея Президент тан соқчисининг сўзларини келтирган телеканал.

Шу билан бирга “Al Jazeera”нинг Омондаги манбалари Ашраф Ғани оиласи билан султонликка келгани ҳақидаги ОАВда тарқалган маълумотларни инкор қилган.

Шу ўринда "Интерфакс"нинг Тошкентдаги манбаси Ғани Ўзбекистонга келгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Унинг айтишича, Ғанининг самолётини қабул қилиш бўйича ҳеч қандай сўров келиб тушмаган.

Маълумот учун, кеча Афғонистонда "Толибон" ҳокимияти ўрнатилди. Ҳаракат бутун мамлакат бўйлаб назорат ўрнатилганини эълон қилди. Шундан сўнг, Қобул таслим бўлиши билан Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, Тожикистонга жўнаб кетгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ашраф Ғани

Баҳолаганлар

3821

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made