“Толибон” Карзай ва Абдулла уй қамоғига олингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Олам

image

Афғонистоннинг обиқ Президенти Ҳамид Карзай ва Миллий ярашув олий кенгашининг раҳбари Абдулла Абдулла ўз ихтиёрига кўра Қобулда бўлиб турибди, дея маълум қилди “Толибон” ҳаракати расмий вакили Муҳаммад Наим обрўли сиёсий фигураларнинг уй қамоғида сақланаётгани ҳақидаги хабарларни рад қилиб.

“Бу хабарлар нотўғри. Мен булардан мақсад нима эканини билмайман. Уларга нисбатан чеклов қўйилгани қуруқ гап”, деган Наим.

Наим Карзай, Абдулла ва бара афғонларнинг хавфсизлиги “Толибон” зиммасида эканини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ. Ғарб ОАВда “Толибон” ҳаракати Карзай ва Абдулланинг қўриқчиларини қуролсизлартириб, уларни уй қамоғига огани ҳақида хабар тарқалганди.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан  "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг