“Толибон” аёлларни эркак шифокорлар даволашини тақиқлади
Олам
−
07 Январь 2023
4293"Толибон" ҳаракати Афғонистоннинг Балх вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларидаги эркаклар аёл беморларга, аёл шифокорлар эса эркак беморларга хизмат қилмаслигини буюрди. Бу ҳақда "Hasht-e Subh Daily" нашри хабар берди.
"Толибон" талабига кўра, эркак шифокорлар аёллар ажратилган хоналарга кирмаслиги зарур. Шунингдек, эркак шифокорлар фақат эркакларга, аёл шифокорлар эса аёлларгагина хизмат кўрсатиши керак. Эркак ва аёллар хоналари алоҳида қилиб ажратилади.
Аввалроқ, "Толибон" Афғонистонда аёлларнинг телевидениеда фаолият кўрсатишини тақиқлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бундан ташқари, ҳаракат мамлакатда аёллар учун яна кўплаб чекловларни жорий этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 21 декабрь куни "Толибон" мамлакат университетларидан талаба қизлар учун дарсларни кейинги огоҳлантиришгача тўхтатишни талаб қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь