Афғон аёлларининг телевидениеда ишлаши тақиқланиши мумкин

Олам

image

“Толибон” Афғонистонда аёлларнинг телевидениеда фаолият кўрсатишини тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берди.

Қайд этилишича, “Толибон” аёлларнинг телевидениеда: бошловчи, мухбир ва мутахассис сифатида чиқишларини бутунлай тақиқлаш эҳтимоли мавжуд. Бунда аёлларнинг тасвирлари ва овозлари ҳар қандай телевидения трансляцияларидан кесилиши назарда тутилган.

Ҳозирча мазкур масала бўйича тафсилотлар маълум қилинмаган. Аммо сўнгги кунлардаги тенденцияга кўра, бу амалга ошиши мумкин.

Аввалроқ Афғонистонда “Толибон” аёлларга миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларда ишлашни тақиқлагани ҳамда Афғонистон университетларида талаба қизлар учун дарслар тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Бунинг ортидан АҚШ маъмурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистондаги олий ўқув юртларида қизларнинг ўқиши тўхтатилгани муносабати билан “Толибон” ҳаракатига қарши чора кўришни режалаштираётгани маълум қилинди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг