“Толибон” аёлларга ҳаммомга боришни ҳам тақиқлади

Олам

image

“Толибон” Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида аёллар ҳаммоми фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда журналистларга “Толибон” ҳукумати қошидаги эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Сардор Муҳаммад Ҳайдарий маълум қилди. 

Ҳайдарий Афғонистонда аёлларнинг ҳижоб ўрашлари мажбурий эканлигини таъкидлаган. 

Унинг айтишича, бундан буён Балх вилоятидаги аёллар ҳаммомлари ёпилади, шу каби эркаклар муассасалари фаолияти назоратга олинади. 

Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги маълумотларига кўра, аёллар узоқ масофаларга ёлғиз чиқа олмайди, таксиларда мусиқа тинглаш тақиқланади, ҳижобсиз аёллар эса қисқа муддатларда ҳам таксидан фойдалана олмайди.  

“Толибон” 15 августда Афғонистонни назорат остига олди, шундан сўнг муваққат Толибон ҳукумати турли соҳаларда,  хусусан,  аёлларга нисбатан айрим чекловлар жорий қилди.

Жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг