“Толибон” АҚШни келишувни бузишда айблади
World
−
09 September 2021 7461 2 minutes
Афғонистоннинг янги ҳукумати аъзолари АҚШнинг санкциялар рўйхатида бўлиши Доҳада эришилган келишувга зид. “Толибон” шундай баёнот билан чиқди.
“Барча амалдорлар истиносиз БМТ ва АҚШнинг “қора рўйхати”дан чиқарилиши керак эди. Талаб ўзи кучида қолади”, дейилади ҳаракат баёнотида.
Аввалроқ, "Толибон" ҳаракати томонидан тузилган янги ҳукумат раҳбари бўлган Муҳамад Ҳасан Охун АҚШ ва БМТнинг "қора рўйхати"га киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, 2020 йил февралда Қатар пойтахти Доҳада толиблар ва америкаликлар тинчлик шартномаси имзолаганди. Унга кўра, АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан чиқиши, “Толибон” эса “Ал-Қоида” билан алоқаларини узиб, мамлакат маъмурияти билан музокаралар бошлаши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28