“Толибон” 500 дан ортиқ мусиқа асбобини ёқиб юборди

Олам

image

Афғонистоннинг марказий Парвон вилоятида “Толибон” муваққат ҳукуматининг эзгуликни тарғиб қилиш, иллатларнинг олдини олиш ва шикоятларни кўриб чиқиш департаменти 500 дан ортиқ мусиқа асбоблари ҳамда улар билан боғлиқ буюмларни йўқ қилди. Бу ҳақда кеча, 18 февраль куни “Pajhwok Afghan News” хабар берди.

Департамент раҳбари Мавлавий Мақбул Аҳмад Вакаснинг нашрга берган маълумотига кўра, ўтган йил давомида вилоят маркази ва туманларда рақс ва байрам тадбирларида қўлланилган, расмийларнинг фикрича шариат меъёрларига зид бўлган мусиқа асбоблари ва атрибутлар йиғиб олинган.

Вакаснинг айтишича, асбобларни ёқиб юбориш Гулганди туманида вилоят маъмурияти, разведка ҳамда бошқа ваколатли органлар вакиллари иштирокида амалга оширилган. У, шунингдек, аҳолини шариат қонунларига мос келмайдиган буюмлардан фойдаланмасликка чақирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” ўқув шифохоналарида операция жараёнида эркак ва аёл тиббиёт ходимларининг бирга ишлашини тақиқлаш бўйича кўрсатма бергани ҳақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон мусиқа асбоби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг