Толиблар билан тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлаймиз – Комилов

Жамият

image

Ўзбекистон AҚШнинг Aфғонистон сиёсатига юқори баҳо беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан ўтган учрашувдан сўнги, ОАВ ходимларига баёнотида маълум қилди. 

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўртасида учрашув ўтказилди. 

“Дунё” ахборот агентлигининг ёзишича, анжуманда журналистлар Афғонистон бўйича икки мамлакат интилишлари юзасидан саволлар билан мурожаат қилган. 

“AҚШнинг Aфғонистонда мавжудлиги минтақада тинчликни таъминлаш, терроризм ва наркотрафик хавфини камайтириш имконини бермоқда. Биз толиблар билан тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, улар ҳам афғон жамиятининг ажралмас қисмидир. Aфғонистондаги уруш 40 йилдан буён давом этмоқда ва бу можарога биргина ҳужжат имзолаш билан барҳам бериб бўлмайди. Тинчликка эришиш жараёни узоқ давом этиши мумкин”, дейди Комилов. 

Ўз навбатида, Майкл Помпео Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича Ўзбекистон ташаббусларини алоҳида қайд этган. 

“Ўзбекистон қўшни мамлакат сифатида Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича изчил саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Биз буни юқори баҳолаймиз”, деди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Майкл Помпео

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг