ТИВ Шри-Ланкадаги портлашлар қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ эканлигини маълум қилди
Жамият
−
23 Апрель 2019
5764Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 апрель куни католик пасха байрами куни Шри-Ланкада кетма-кет 6 та портлаш юз берган эди.
Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти шу бўйича махсус ахборот билан чиқди. Унинг матни вазирлик сайтида эълон қилинган.
Унда айтилишича, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Шри-Ланкада содир бўлган қатор портлашлар қурбонлари орасида ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Шунингдек, шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётган бошқа жасадлар мавжуд.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон элчихонаси Шри-Ланканинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь