ТИВ самолётда вафот этган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди
Жамият
−
11 Ноябрь 2019 7276 1 дақиқа
Аввалроқ, Москвадан Фарғонага учган самолётда Ўзбекистон фуқароси тўсатдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 8 ноябрь куни Москва – Фарғона йўналишидаги “Ural Airlines” авиакомпанияси самолёти парвози чоғида Ўзбекистон фуқароси Г.Т. ўзини ёмон ҳис қилган.
Натижада Самара шаҳрининг “Курумоч” аеропортида фавқулодда қўнишга қарор қилинган. Самалёт реанимация ва тез тиббий ёрдам машиналари билан кутиб олинди, афсуски Г.Т. шифокорлар келгунига қадар вафот этган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва марҳум танасини Ватанга қайтариш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель