Москвадан Фарғонага учган самолётда ўзбекистонлик тўсатдан вафот этди

Олам 3672
image

Кеча, 8 ноябрь куни Россиянинг Москва шаҳридан Фарғонага учган самолётда 52 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда РБК хабар тарқатди.

Самолёт Москванинг Домодедово аэропортидан йўлга чиққан. Ҳаво лайнери йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани учун Самарадаги Курумоч аэропортига фавқулодда қўнган. Бироқ йўловчи шифокорлар келгунича самолётда вафот этган.

Куйбишев транспорт прокуратураси 2412 рейси 1967 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг тоби қочгани учун қўнишга рухсат сўраганини маълум қилди.

“Аҳволи ёмон эди, кейин янаям оғирлашб қолди ва у Курумоч аэропортига қўнишдан аввал вафот этди. Тез тиббий ёрдам келиши билан ўлимнинг дастлабки сабаби инфаркт экани маълум бўлди”, дейилади прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Пекиндан Тошкентга учган самолёти 5 йўловчининг тоби қочгани учун Ланьчжоу шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 178
Рейтинг: 2.9
t
×