Фарғонадан учган самолётнинг Самарага фавқулодда қўндирилишига ўзбекистонлик сабаб бўлган

Жамият

image

Аввалроқ, кеча, 15 октябрда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Фарғонадан Москвага парвоз қилаётган самолёти Самаранинг “Курумоч” аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик. Самолётнинг фавқулодда қўнишига Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғирлашгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга тегишли самолёт Ўзбекистон фуқароси А.О.нинг соғлиги ҳолати кескин ёмонлашгани сабабли Самара шаҳри “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўнди. 

Фуқаро 6-сон Самара шаҳар шифохонасига жойлаштирилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг соғлиги ҳолати барқарорлашган ва яқин кунларда унга рухсат берилади. 

Самолёт эса Москвага учиб, “Внуково” аэропортига бир ярим соат кечикиш билан муваффақиятли қўнди. 

Бош консулхона мазкур вазиятни ўз назоратига олди ҳамда тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ҳаво йўллари

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг