МАК самолёти Ланьчжоуда фавқулодда қўнди
Олам
−
08 Ноябрь 2019 6091 1 дақиқа
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Пекиндан Тошкентга учаётган самолёти Хитойнинг Ланьчжоу шаҳрида жойлашган аэропортга фавқулодда қўнди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50да HY-502 рейсининг Пекин – Тошкент йўналишида учаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ МАКнинг самолёти Ганьсу провинциясининг Ланьчжоу шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўниш йўловчилар – Ўзбекистон фуқаролари А.С., М.М., Д.А ҳамда унинг аёли ва ўғли Россия фуқароларининг соғлиги ёмонлашгани сабабли амалга оширилган. Самолёт қўниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, 5 нафар йўловчилар шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
7 ноябрь куни соат 5:41да самолёт Тошкентга учиб кетган.
Ўзбекистон элчихонаси тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатган бўлиб, вазиятни ўз назоратига олган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь