ТИВ ходимини шилқимликда айблаган польшалик журналистга аккредитация берилди

Жамият

image

Бугун, 3 февраль куни Ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агниешка Пикулицка-Вилчевскани “Al Jazeera” телеканалининг (Қатар) Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитация қилди.

Польшалик халқаро мустақил журналист Агниешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация беришни рад этгани ва ўтган йил аккредитация олганидан сўнг вазирликдан бириктирилган ходим унга шилқимлик қилиб, ўпишга уринганини айтиб чиққанди.

Шундан сўнг, бу ҳолат шов-шувга сабаб бўлди. Вазият юзасидан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева муносабат билдирди ва айбдор жазоланишини таъкидлади.

Бу орада Пикулицка ТИВга чақиртирилди. Аммо ташкилотдагилар журналист айтаётган ходимни танимаслигини, шунинг учун уни жавобгарликка тортиш имконсизлигини айтгани ҳақида хабар берилди.

Орадан кўп ўтмай, ТИВнинг расмий баёноти эълон қилинди. Унда вазирлик журналист аёлдан узр сўраб, аввал топилмаган “шилқим” ходим ишдан бўшатилганини билдирди.

Бўладиган иш бўлиб ўтганидан кейин Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳолат юзасидан баёнот берди ва аккредитация масаласи ижобий ҳал қилинишига умид билдирди.

Аммо журналистга шилқимлик қилишда айбланган ходимни қонунан жазолаш масаласи ҳамон очиқ қоляпти. Агар у ҳақиқатан тегажоғлик қилган бўлса, ишдан бўшаш билан қутилиб қолмаслиги керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Агниешка Пикулицка-Вилчевска

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар