ТИВ чет элда ўқувчи ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Жамият 3903
image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш учун аризалар қабул қилишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилингани муносабати билан мурожаат йўллади.

Вазирлик Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари масъул ходимлари телефон рақамларини маълум қилди:

1. Қозоғистондаги Элчихона (Нур-Султон шаҳри) +77772182010, +77712008752
2. Қирғизистондаги Элчихона (Бишкек шаҳри) +996555700145
3. Тожикистондаги Элчихона (Душанбе шаҳри) +992938884442
4. Ақтау шаҳридаги Бош консулхона (Қозоғистон) +77292777117, +77775990052
5. Олмаота шаҳридаги Бош консулхона (Қозоғистон) +77273902616, +77779504433, +77779504455, +77779504422, +77779504411

Аввалроқ, чет элда ўқувчи талабаларнинг ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчириш учун ҳужжат топшириш муддати узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 2.9
t
×