“Титан” батискафи қолдиқлари топилди

Олам

image

АҚШ қирғоқ хавфсизлиги мутахассислари Атлантика океанида чўкиб кетган “Титан” батискафи қолдиқларини топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Америка расмийларига таяниб, “Sky News” хабар берди.

“АҚШ қирғоқ қўриқлаш қўмитасининг денгиздаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш комиссиясининг хавфсизлик бўйича муҳандислари Шимолий Атлантика океани тубида қолган “Титан” қолдиқлари ва далилларни топиб, сув тубидан олиб чиқди”, дейилади Соҳил қўриқлаш хизмати баёнотида.

Маълум қилинишича, экспертлар каталоглаштириш ва таҳлил қилиш учун портга далиллар юборган.

“Шунингдек, “Титан” вайроналари орасидан гумон қилинган инсон қолдиқлари эҳтиёткорлик билан олиб чиқилди”, деб тушунтиради расмийлар.

Билдирилишича, батискаф қолдиқлари америкалик мутахассислар томонидан таҳлил қилинмоқда, ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни денгиз тубида бошқариладиган “Титан” кемаси ҳалокатга учраган. У 1912 йилда чўкиб кетган “Титаник” кемаси вайроналарига навбатдаги шўнғишдан сўнг ғойиб бўлди. Машина бортида беш киши, жумладан, уч нафар сайёҳ бўлган. Кейинроқ батискаф вайроналари орасидан одам қолдиқлари топилди. Шундан сўнг, машҳур “Титаник” фильмининг режиссёри Жеймс Кемерон “Титан” батискафи ҳақда сериал суратга олиши хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Титан батискаф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг