“Титаник” режиссёри Атлантика океанида чўккан батискаф ҳақида сериал суратга олади
Маданият-санъат
−
15 Июль 2023
4972Машҳур “Титаник” фильмининг режиссёри канадалик Жеймс Кемерон жорий йилнинг июнь ойида Атлантика океанидаги “Титаник” кемаси чўккан жойга сувости экспедицияси уюштирган ва беш нафар йўловчиси билан ҳалокатга учраган “Титан” батискафи ҳақда сериал суратга олади. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
Қайд этилишича, режиссёр бу борада йирик стриминг тармоғи билан музокара олиб бормоқда.
“Титан фалокати аллақачон дунёдаги энг йирик стримерлардан бири учун асосий сериал сифатида кўриб чиқилмоқда. Жеймс эса режиссёрлик учун биринчи номзоддир... Бу унинг қалбига яқин мавзу... У “Титаник” ҳақидаги ҳикояни шунчалик меҳр билан айтиб бердики, бу [сериал] унинг учундек туюлди. “Титан” бортида бўлганларнинг қадамларини орқага қайтариш жуда катта иш, аммо бунга кўп вақт, пул ва ресурслар ажратилади”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, сериал учун актёрлар ҳам аллақачон танлана бошлаган. Бунинг учун ўзбек киноихлосмандларига “Марс тутқуни” фильми орқали яхши таниш бўлган Голливуд актёри Метт Деймон ва “Катта касал” романтик комедияси қаҳрамони Кумаил Нанжиани танлаб олинган.
Маълумот учун, Жеймс Кемерон 1998 йилда “Титаник” фильми учун учта “Оскар” мукофотини, жумладан, “Энг яхши фильм” номинацияси совринини қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь