Чўкиб кетган “Титан” кемаси эгаси ижтимоий тармоқлардаги барча аккаунтларини ўчириб ташлади
Олам
−
16 Июль 2023
10559Чўкиб кетган “Титан” сув ости кемасининг асосчиси бўлган OceanGate компанияси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчириб ташлади. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Facebook, Twitter'да компания саҳифаси йўқолиб қолган. Компаниянинг Instagram'даги саҳифаси ҳам ўчган. Ушбу ижтимоий тармоқдаги яна бир компания саҳифаси – OceanGate Expedition ўчириб ташланган.
LinkedIn'да ҳам компания саҳифаси ҳам йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни Атлантика океанининг “Титаник” кемаси чўккан қисмига экспедиция уюштирган “Титан” сувости кемаси ғойиб бўлган эди. Шундан сўнг йўқолган батискафда кислород тугаган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди. Кейинроқ АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати қидирув ҳудудидан номаълум қолдиқлар топилганини маълум қилди ва батискаф фожиаси сабаблари бўйича расмий тергов бошланди.
Экипаж аъзолари эса ҳалок бўлгани айтилганди. Кейинроқ батискаф вайроналари орасидан одам қолдиқлари топилди. 7 июль куни “Титан” сув ости кемаси ҳалокатидан сўнг барча экспедициялар тўхтатилди.
LiveБарчаси