Тирноқдаги оқ чизиқлар организмдаги қандай ўзгаришларни англатади?

Саломатлик

image

Инсон танасидаги турли аъзоларда юз берадиган ўзгаришлар саломатликнинг яхши ёки ёмон томонга ўзгараётганидан далолат беради. Аммо бу ҳақда кўпчилик билмайди. Масалан, тирноқлардаги оқ чизиқлар нимани англатади? Организм саломатми ёки йўқ?

Диетолог Елена Соломатинанинг таъкидлашича, тирноқдаги оқ чизиқлар кишига унчалик хушхабар келтирмайди.

“Бу яхши белги эмас, бу организмнинг бирон бир жойида касаллик борлигини англатади. Бундай доғлар танада маргимуш, кадмий ва бошқа оғир металларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Гарчи бу ноаниқ аломатлар бўлса-да”, деди Соломатина.

Унинг сўзларига кўра, маргимуш сийдик чиқариш тизимига, жигар ва буйракларга, шунингдек, ўпкага салбий таъсир қилади. Унинг ҳаддан ташқари ошиши озгина хиралашиш шаклида ҳам, ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида ҳам ўзини намоён қилиши мумкин. Бунинг аломатлари ўлароқ тирноқларда оқ чизиқлар пайдо бўлади.

“Ана шундай аломатлар кузатилгани заҳоти зудлик билан шифокор-мутахассисга мурожаат қилган афзал”, деди Елена Соломатина.


Мақола муаллифи

Теглар

саломатлик

Баҳолаганлар

1169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг