Тимошенко коронавирусга чалинди. Унинг аҳволи оғирлиги айтилди

Олам

image

Украинадаги "Баткившчина" партияси раҳбари,  халқ депутати Юлия Тимошенко янги турдаги коронавирус  COVID-19 инфекциясига чалинди.

Айни вақтда Тимошенконинг аҳволи оғир. У сунъий нафас бериш мосламасига уланган. Бу ҳақда парламентнинг матбуот котиби Марина Сорока Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. 

"Афсуски,  ҳозирда яхши янгиликлар йўқ. Юлия Владимировнанинг аҳволи оғирлигича қолмоқда",  дейди матбуот котиби. 

Сороканинг сўзларига кўра, 24 август оқшомидан бошлаб, Тимошенко COVID-19  билан даволаш протоколи бўйича интенсив терапия курсини олмоқда. 

1960 йилда туғилган Тимошенко  II, III, IV, V, VI, VIII, IX чақириқ парламент депутатлигига сайланган. У 2007-2010 йилларда Украина Бош вазири лавозимида фаолият юритган. 

Айни вақтда сиёсатчининг қизи ва эри ҳам коронавирусга чалингани айтилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Юлия Тимошенко

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг