Россия Украина собиқ бош вазирини қидирувга берди
Олам
−
08 Июнь
7692Россия Ички ишлар вазирлиги Олий Рада депутати ва Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкони қидирувга берди. Бу ҳақда ИИВга таяниб, РИА Новости хабар беради.
Тимошенко Россия Федерациясида аниқ қайси модда бўйича қидирувга берилгани айтилмаган.
Маълумот учун, Юлия Тимошенко 2005 йилнинг февралидан сентябригача ва 2007 йилдан 2010 йилгача Украина бош вазири лавозимида ишлаган. Ҳозирда у "Батькившина" партиясини бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой бошида ОАВ Россия Ички ишлар вазирлиги Украина Президенти Владимир Зеленский ва собиқ давлат раҳбари Пётр Порошенкони қидирувга берганини пайқаган эди. Кўп ўтмай, улар ҳақидаги эслатмалар қидирув маълумотлар базасидан йўқолди.
LiveБарчаси