Тимофеева WTA рейтингида 16 поғона юқорилади
Спорт
−
13 июл 1906 1 дақиқа
Уимблдондаги иштироки ортидан Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева Аёллар теннис ассоциацияси (WTA)нинг янгиланган рейтингида 16 поғона юқорилади. Ҳозирда у 897 рейтинг очкоси билан жаҳоннинг 79-ракеткаси бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Рахимова эса рейтингда саккиз поғона пастлади. У 906 очко билан 78-ўринни эгаллаб турибди ва мамлакатнинг энг юқори ўриндаги теннисчиси мақомини сақлаб қолди.
Шунингдек, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Полина Кудерметова ҳам WTA рейтингида тўрт поғона юқорилаб, 109-ўринга кўтарилди.
Шу тариқа, янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг энг яхши уч теннисчиси қуйидагича жойлашди:
- Камилла Раҳимова – 78-ўрин (906 очко);
- Мария Тимофеева – 79-ўрин (897 очко);
- Полина Кудерметова – 109-ўрин (708 очко).
Беларуслик Арина Сабаленка томонидан эълон қилинган янгиланган жаҳон рейтингида биринчи ўринни сақлаб қолди.
Сабаленка жами 99 ҳафта давомида жаҳон рейтинги пешқадами бўлиб турибди. Шу тариқа у уч карра “Катта дубулға” турнири ғолиби ва 1996 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони америкалик Линдси Дэвенпортни ортда қолдирди.
Дэвенпорт ўз вақтида 98 ҳафта давомида рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллаган эди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август