Мария Тимофеева “US Open”даги иштирокини якунлади
Спорт
−
10:48 334 1 дақиқа
Кеча, 3 сентябрь куни АҚШ Очиқ чемпионатида иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева мусобақадаги юришини иккинчи даврада якунлади.
Жаҳон рейтингида 86-ўринда бораётган Тимофеева мусобақанинг иккинчи босқичда турнирга 20-рақам остида таснифланган бельгиялик Элизе Мертенсга қарши баҳс олиб борди. 1 соат 48 дақиқа давом этган учрашувда Мертенс 6:2, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Тимофеева “US Open” мусобақасида 1/16 финалга қадар етиб борди. Бу унинг “Катта дубулға” турниридаги илк асосий тур иштирокларидан бири бўлди.
Бугун, 4 сентябрь куни мусобақанинг учинчи давра баҳслари бошланади. Унда яна бир ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, беларуслик Арина Соболенко билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камилла Раҳимова “US Open” иккинчи даврасида испаниялик Оксана Селехметовани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Live
Барчаси